ВАЗИФАСИ:
“К” турдаги электронасосли агрегатлар сув (денгиз сувидан ташқари) ҳамда чўзилувчанлик ва кимёвий активлиги бўйича таркибан сувга мос келувчи, ҳажми 0,2 мм.гача бўлган таркибида қаттиқ аралашмали, ҳажмли концентрацияси 0,1 фоиздан ошмаган бошқа суюқликлар учун мўлжалланган. Консолли насос, гидравлик нуқтаи назаридан қараганда марказдан қочирма насоснинг характерли турини ташкил этади, унинг ишчи органини марказдан қочирма ғилдирак ташкил этиб, электродвигателнинг валидан насос валига айланиш вақтидаги подвод эластик муфта орқали амалга оширилади. Шаҳар, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги сув таъминотида, қурилишда, коммунал, фермерлик хўжалиги, шунингдек тоғ-кон ва метеллургия саноатида фойдаланилади