"SUVMASH" Акциядорлик жамияти
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари учун,
“SUVMASH” АЖи Бош директори лавозимига очиқ танлов эълон қилади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- олий техник-муҳандис ёки иқтисодчи-муҳандис маълумотига эга бўлиши;
- раҳбар лавозимларида беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
- корпоратив бошқарув қоидалари, усуллари ва қонунларни билишлиги;
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига биноан меҳнатни ташкил этишни, назоратни ва сифатни таъминлаш қобилиятига эгалиги;
- меҳнатни ташкил этишни илғор шаклларини жорий этиш, жамият ишчи-ходимларидан касбига, малакасига ва имкониятларига мувофиқ мақсадли фойдаланиш қобилияти;
- касбига оид юқори мулоқот маданияти даражасига эга бўлишлиги, принципиал, қатъиятли, интизомли, стресс ҳолатларига бардошли бўлиши;
Тил билиш даражаси (резидентлар учун): ўзбек ва рус тилларини эркин билиши, инглиз тилини билиши маъқулланади.
Тил билиш даражаси (чет эл менеджерлари учун): рус тилини эркин билиши, ўзбек ва инглиз тилларини билиши маъқулланади.
Компьютердан ишончли фойдаланишни билиши.
Мажбуриятлари:
Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш;
Бизнес-режалар ва дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этишда раҳбарлик қилиш ва ижросини назорат қилиш;
Жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини яхшилиш юзасидан чоралар қабул қилиш, жамиятнинг шартнома мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;
Жамиятнинг ишлаб чиқариш қувватларини ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган даромад олинишини таъминлаш;
Ижтимоий кафолат ва ишчи-хизматчиларни хавфсиз меҳнат шароитларига риоя қилинишини таъминлаш;
Амалдаги қонунчилик, қонуности ҳужжатлари ва жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
Меҳнат қилишнинг асосий шартлари:
Иш тартиби: 5/2, соат 8:00 дан то 17:00 гача.
Доимий иш.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан расмийлаштирилади.
Иш ҳаққи: штат жадвалига асосан.
Бошқа тўловлар – Жамиятда амалда бўлган Низомлар асосида.
Синов муддати – уч ой.
Танлов шартлари:
Лавозимга даъвогар номзодларнинг ҳужжатлари (резюме ёки маълумотнома-объективка, диплом ва серитификатлар нусхаси, резедентлар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма, тавсия хатлари ва бошқ..), қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент ш., Бектемир тумани, Ҳусайн Байқаро кўчаси, 13-уй, “SUVMASH” АЖ.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2024 йилнинг 10-мартигача.
Тел.: (+998 71) 295-19-08; факс: (+998 71) 295-51-08.
Эл. почта: office@suvmash.uz; suvmash@mail.ru; kurbanov@suvmash.uz
“SUVMASH” АЖ Кузатув кенгаши