«SUVMASH» АЖ акциядорлари диққатига!

«SUVMASH» АЖ акциядорлари диққатига!

 

Жамият Кузатув Кенгашининг 2023 йил 5 майдаги йиғилиши қарорига биноан, «SUVMASH» АЖ акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича йиллик Умумий йиғилиши, 2023 йил 29 май куни соат 11.00 да  «SUVMASH» АЖнинг конференц-залида бўлиб ўтишини маълум қилади, манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Хусайн Бойқаро кўчаси, 13уй.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. 2022 йил якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини эшитиш.  

2. 2022 йил якунлари бўйича жамият ижроия органининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

3. 2022 йил якуни буйича тафтиш комиссиясининг, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан, хулосасини эшитиш.

4. 2022 йил мобайнида олинган соф фойдани тақсимланиши, дивидендларнинг миқдори ва тўланишининг шакллари буйича қарор қабул қилиш.

5. Эгалари ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий ворислари ёки меросхўрлари томонидан талаб қилиб олинмаган, белгиланган даъво муддати ўтган дивидендларни "SUVMASH" АЖ ихтиёрида қолдиршни тасдиқлаш.

6. 2023 йил учун йиллик бизнес-режани тасдиқлаш.

7. 2023 йилда аудиторлик текширувини ўтказиш, 2023 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг юқори чегарасини аниқлаш ҳақида қарор қабул қилиш

8. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Бош директорни сайлаш.

10. Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. 2022 йил якуни буйича олиб борилган ишлар учун Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш.

12. "SUVMASH" АЖнинг аффилланган шахслари билан, кейинги йил умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш, уни янги таҳрирда тасдиқлаш.

Акциядорлар, акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига тайёргарлик бўйича маълумотларга эга бўлиш учун юқорида кўрсатилган манзилга мурожаат қилишлари мумкин.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10.00 дан 10.40 гача давом этади, акциядорларнинг умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефонлар: 295-18-22; 295-06-40 (вн. 104; 149).

Расмий веб сайт: www.suvmash.uz

Электрон почта манзили: office@suvmash.uz; suvmash@mail.ru.

Акциядорларнинг  Умумий  йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри,     2023 йилнинг 23 май ҳолати буйича ёпилади.

                                                                                                                                                     «SUVMASH» АЖ  Кузатув кенгаши

2023-йил 5 май.

Boshqa yangiliklar

”SUVMASH” AJ aksiyadorlari diqqatiga!

24.04.2024

«SUVMASH» АЖ акциядорларининг 2023 йил якунлари буйича йиллик умумий йиғилиши

МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

14.02.2024

"SUVMASH"  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

«SUVMASH» АЖ танлов эълон қилади

14.02.2024

«SUVMASH» АЖ Бош директори лавозимига конкурс эълон қилади.

Разработка сайта: ALT