«SUVMASH» АЖ танлов эълон қилади

"SUVMASH" Акциядорлик жамияти :

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари учун, «SUVMASH» АЖ Бош директори лавозимига конкурс эълон қилади. 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:   

- олий техника ёки олий муҳандис-иқтисодиётчи маълумотига эга бўлиши; 

-  камида 5 (беш) йил рахбарлик лавозимидаги тажрибаси бўлиши;

-  қонунларни билиши, корпоратив бошқарув йўл-йўриқлари ва тартибини билиши;

- ишни ташкил қилиш қобилияти, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ва сифатини, техника хавфсизлиги меъёрларига мувофиқлигини, ишлаб чиқариш санитариясини ва ёнғин хавфсизлигини, меҳнатни ташкил қилиш талабларига жавоб беришини таъминлаши;

- меҳнатни ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий қилишни, жамият ходимларининг касбий маҳоратларидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишни жорий этиш қобилияти;

-  касбий муносабат ва мулоҳаза юритишда юқори даражада маданиятга эга бўлиши, ўз фикр ва нуқтаи назарини намоён қилиши, қатъиятли ва тартиб-интизомли бўлиши, руҳий зарбаларга чидамли бўлиши.

Тилларни билиши (резидентлар учун): ўзбек тилида эркин сўзлашиши, рус тилида эркин сўзлашиши, инглиз тилини билиши маъқулланади;  

Тилларни билиши (ҳорижий менеджерлар учун): рус тилида эркин сўзлашиши, ўзбек тили ва инглиз тилини билиши маъқулланади;

Компьютерни билиши: мукаммал фойдаланиши.

 Мажбуриятлари: 

Жамиятнинг  кундалик фаолиятини бошқариш, иш суръатининг самарадорлигини ва барқарорлигини таъминлаш;

Бизнес-режа ва дастурларни ишлаб чиқишни бошқариш, бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;  

Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш, жамиятнинг шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

Ишлаб-чиқаришни ва ижтимоий муҳитни ривожлантириш учун зарур бўлган даромад олишни таъминлаш;

Ишчи ходимларнинг меҳнат шароитлари хавфсизлигини, ижтимоий жиҳатдан кафолатини таъминлаш;

Амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатлари талабларига амал қилиш.

Меҳнатнинг асосий шароитлари: 

Иш тартиби: 5/2, соат 8:00 дан 17:00 гача

Иш доимий.

Ўзбекистон Республикаси МК бўйича расмийлаштирилади.

Ойлик маоши: штат жадвалига асосан.  

Бошқа тўловлар – Жамиятнинг Низомларига асосан. 

Синов муддати – 3 ой

Конкурс шартлари: 

Лавозимга даъвогар номзодлар ҳужжатлари (резюме ёки маълумотнома, диплом ва сертификатлар нусхалари, резидентлар учун  меҳнат дафтарчаси нусхаси, тавсиянома хатлари ва бошқалар) қабул қилинади, манзил : Тошкент ш. Бектемир тумани, Хусайн Бойқаро кўч. 13 уй, «SUVMASH» АЖ.  Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2018 йил 1-мартигача. 

 Тел.: (0371) 295-19-08; факс: (0371) 295-51-08.

Эл. почта: office@suvmash.uz; suvmash@mail.ru;  kurbanov@suvmash.uz               

 

 

«SUVMASH» АЖ  Кузатув кенгаши

Boshqa yangiliklar

”SUVMASH” AJ aksiyadorlari diqqatiga!

18.05.2018

«SUVMASH» АЖ акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича йиллик Умумий йиғилиши

Auditorlik tashkilotlari bo'yicha tanlov

04.04.2018

                                                       "SUVMASH"  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

                                       АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Акционерное общество ”SUVMASH”

09.06.2017

Vivamus magna justo, lacinia eget consectetur sed, convallis at tellus. Curabitur aliquet quam id dui posuere blandit. Donec rutrum congue leo eget malesuada.
 

Разработка сайта: ALT