«SUVMASH» АЖ 1971 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг №53 сонли буйруғига асосан ташкил қилинган бўлиб илгариги номи Ихтисослаштирилган таъмирлаш ишлаб чиқариш тажриба корхонаси марказий базаси бўлиб, 1997 йил 7 майда корхона раҳбариятининг ташаббуси ҳамда Тошкент шахар Бектемир туман Хокимининг №242 сонли қарорига асосан қайта рўйхатдан ўтиб SUVMASH – насос ва электрмашиналарини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш заводи номи берилди, гувоҳнома №657.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг 2001 йил 25 июлдаги №215к-П қарори билан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2001 йил №119 сонли “2001-2002 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришнинг кейинги чора-тадбирлари ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда хусусийлаштириш” тўғрисидаги қарорига асосан ўзининг мулкчилик шаклини ўзгартириб, SUVMASH Очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2014 йил 6 майдаги №ЗРУ-370 сонли “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар хуқуқларини химоя қилиш” қонунига ҳамда Умумий мажлисда тасдиқланган Жамият Низомига мувофиқ “SUVMASH” Акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди.
Корхона, Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалигининг алоқа, телемеханика, автоматика соҳаларида насос станцияларидан фойдаланиш зарурияти асосида ташкил қилинган бўлиб, насос станцияларининг насос, электротехник ва гидротехник асбоб ускуналарини, тик қудуқ тизимларини капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари, электрнасос агрегатларини тайёрлаш, бурғиланган ва оддий қудуқлардан, ариқ-зовурлардан сув тортадиган янги насослар ва электр насослар яратиш, пармаланган қудуқлар ва қудуқлардан сув тортиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш, шаҳар ва қишлоқ сув таъминоти, дарёлар ва сув ҳавзаларидан сув ҳайдаш, коммунал хўжалиги, қурилиш, тоғ-кон қазиш ва металлургия саноати учун мўлжалланган насос кучланиш ускуналари ишлаб чиқариш ва таъмирлашга, ҳамда қурилаётган саноат ва фуқаролик қурилиши объектларини металлконструкциялари, ностандарт ускуналар ва техник қурилмалар билан таъминлашга мўлжалланган.
Ўтган давр мобайнида завод томонидан ишлаб чиқарилган винтли кўтариш мосламалари, сув қопқалари сингари маҳсулотлар ҳозирги кунда Марказий Осиё ва Африка мамлакатлари гидротехника иншоотларида қўлланилиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг саноат ва фуқаролик қурилиши соҳасидаги асосий объектларини металлоконструкция ва технологик жиҳозларга бўлган талабини ўз вақтида юқори сифат даражасида тайёрлаб берди, шунингдек Иргидромаш заводи, Тошкент Мотор заводи, Тошкент телебашняси, ЖБИ заводи, Туямуйин гидроузел, Тўполанг сув омбори, Аму Бухоро машина канали ва бошқа сув хўжалик қурилиш объектлари учун сув етказиб берувчи мосламалар тайёрлаб берди.
Асосий эътиборни насос кучланиш ускуналари ишлаб чиқаришга ҳамда юқори вольтли трансфарматорларни ва кучланиши 100 кВтдан ошадиган электродвигателларни таъмирлашга қаратди.
Яқин ўтмишда барча насос маҳсулотлари чет эллардан харид қилинарди, шунда завод ўз олдига мақсад қилиб СНП 500/10, А 50ГО кўчма нассос станцияларини ишлаб чиқариш ва ариқ-зовурлардан сув тортадиган насосларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш баробарида, ушбу насосларнинг янги турини ишлаб чиқариш устида иш олиб бориш учун махсус мосламалар, техник жиҳозларни сотиб олиш ва ўзлаштириш чора-тадбирлари режасини 1984 йилдан бажаришга киришди.
1987 йилда ЭЦВ 10-160-35 русумдаги биринчи қудуққа мўлжалланган, марказдан қочирма электр насос агрегати ишлаб чиқариб ўзлаштирила бошланди. 1990 йилдан бошлаб айниқса, Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан сўнг заводда “Мустақиллик” деб номланган дастур ишлаб чиқилди. Бу дастурнинг асосий мақсади максимал равишда ўзимизнинг хом ашё асосида насос-кучланиш ускуналарини яратиш, ҳамда Ўзбекистоннинг насос-кучланиш ускуналари ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришга бўлган эҳтиёжини кескин равишда камайтиришга қаратилди.
Корхона жамоасининг бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиши жараёнида 1991 йилда янги турдаги насос маҳсулотларини ишлаб-чиқариш ва ўзлаштириш мақсадида “Насос” деб номланган дастур ишлаб чиқилди. Бу дастурга мувофиқ, 1995 йилгача бўлган давр мобайнида завод жамоаси олдида мухим вазифа, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари ишлаб чиқарилмаган янги турдаги бир қатор насос агрегатларини ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди, шу даврлардан ЭЦВ 10-160-35МК (1990 йилда ўзлаштирилган ЭЦВ 10-160-35Г насос агрегати ўрнига), ЭЦВ12-255-30Г, ЭЦВ10-120-80, ЭЦВ8-16-160 электрнасос агрегатлари, “Д” ва “К” насослар ишлаб чиқарилди.
Ушбу халқ хўжалиги аҳамиятидаги муҳим вазифани ҳал этиш мақсадида корхонада кострукторлик бюроси ташкил қилиниб, ўзининг характеристикаси жиҳатидан стандарт талабларига жавоб берадиган, мувофиқлик сертификати ва сифат даражаси асосида, истиқболли ва рақобатбардош янги насос кучланиш ускуналарини тез муддатларда ишлаб чиқариш вазифаси юклатилди. Кўрсатилган талабларга эришиш мақсадида барча маҳсулотлар завод томонидан қурилган, аккредитацияланган Синов лабораториясида синовдан ўтказилади, шунингдек ушбу лаборатория ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини янада яхшилаш борасида, насосларнинг янги турларини яратиш устида илмий иш олиб бориш имконини беради.
Барча керакли тайёргарликлар амалга оширилгандан сўнг, “ЭЦВ” русумдаги қудуққа мўлжалланган электрнасос агрегатларини ишлаб чиқаришга киришди, шу жумладан ЭЦВ12-255-30 (1991 йил), ЭЦВ10-120-80 (1992 йил), ЭЦВ8-16-160 (1993 йил), ЭЦВ10-120-55 (1994 йил).
Бундан ташқари “Д” турдаги – Д320-50 (1993 йил), Д630-90 (1993 йил), насослар ишлаб чиқаришга киришилди, шу билан баробар равишда Марказий Осиё ҳудудларига мос шароитда ишлашга мўлжалланган, юқори даражада абразив чўкмалари таркибли сув тортадиган эл.насос агрегатлари ташкил қилиш борасида иш олиб борилди ва ушбу насос А 40ГЦ- 0,55/21 шартли номини олиб, 1995 йилда ишлаб чиқарига киришилди.
“К” турдаги марказдан қочирма тагликка ўрнатилган электронасос агрегатлари ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор берилди ва завод кучидан маскимал фойдаланган ҳолда қисқа муддатлар ичида К100-80-160 (1991 йил), К80-50-200 (1992 йил), К50-40-162 (1994 йил), К65-50-152 (1995 йил) русумли электрнасос агрегатлари ишлаб чиқаришга киришилди.
Янги турдаги насос маҳсулотларини ўзлаштириш йўлидаги изланишлар бу билан кифояланмасдан, 1996 йилда унинг давоми этиб “Насос-2” деб номланган дастур ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда заводда “Насос-3” дастурини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида заводда 50 дан ортиқ янги турдаги истиқболли, рақобатбардош насос ва электрнасос агрегатлари ишлаб чиқарилиб, бугунги кунда бозорда ўз харидорига эга, қишлоқ хўжалигининг суғориш, қудуқлардан сув тортиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш, фермер хўжаликлари, шаҳар ва қишлоқ сув таъминоти, дарёлар ва сув ҳавзаларидан сув ҳайдаш, коммунал хўжалиги, тоғ-кон қазиш ва металлургия саноати, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳаларида, боғ ва томорқа хўжаликларида кенг қўлланилиб келинмоқда.
«SUVMASH» Акцияжорли жамиятида ишлаб чиқарилади:
“ЭЦВ” туридаги қудуққа мўлжалланган, марказдан қочирма электрнасос агрегатлари:
ЭЦВ6-10-80МК;
ЭЦВ8-16-80; ЭЦВ8-16-160МК; ЭЦВ8-25-70МК; ЭЦВ8-25-100МК;
ЭЦВ8-40-60МК; ЭЦВ8-40-90МК;
ЭЦВ10-63-35МК; ЭЦВ10-63-65МК; ЭЦВ10-63-110МК; ЭЦВ10-63-150;
ЭЦВ10-100-15МК; ЭЦВ10-120-30; ЭЦВ10-120-55МК; ЭЦВ10-120-80;
ЭЦВ10-160-35МК;
ЭЦВ12-255-30МК.
“Д” турдаги икки ёқлама киришли марказдан қочирма электрнасос агрегатлари:
Д320-50 (6НДВ); Д630-90 (8НДВ); Д1250-65 (12НДС); Д1250-125М(14Д6);
Д1600-90 (14НДС); Д2000-21; Д2500-62; Д3200-75.
Насос станциялари:
А50ГО-0,5/10; А40ГЦ-0,55/21; А30ГЦ-0,3/7; АД2000-21; АД2000-21-0; СНП500/10; СНЭ200/5; УПП200/5.
“К” турдаги тагликка ўрнатилган марказдан қочирма электр насос агрегатлари:
К40-32-128 (К8/18); К50-32-125 (К8/18); К65-50-152 (К20/30);
К80-65-160 (К45/30); К80-50-200 (К45/55); К80-50-200 (КМ45/55);
К100-80-160 (К90/35); К100-65-200 (К90/55);
К100-65-250 (К90/85)); К200-150-268 (К290/18); К200-125-330) (К290/30).
“ГрУ” турдаги тагликка ўрнатилаган (лойқа сувлар учун) электрнасос агрегатлари:
ГрУ400/20.
“6НК” турдаги консолли (нефть маҳсулотлари ҳайдайдиган) электронасос агрегатлари:
6НК9х1; 6НК9х1а; 6НКх1б; 6НК9х1в.
Ҳимоялаш ва бошқариш шкафлари ШЗУ (1 дан 250 kW)
ШЗУ010-001; ШЗУ-040-002; ШЗУ062-003; ШЗУ090-004; ШЗУ160-005; ШЗУ250-006; ШЗУ400-007; ШЗУ630-008; ШЗУ010-001 «Аскад»; ШЗУ040-002 «Аскад»; ШЗУ062-003 «Аскад»; ШЗУ090-004 «Аскад».
“Д” ва “ЦН” турдаги насослар учун роторлар тайёрлаш;
Насослар учун эҳтиёт қисмлари;
Капитал таъмирлаш ишларини амалга оширади:
Насослар, электродвигателлар ва юқоривольтли трансфарматорларни.
Изланишлар олиб боради:
Насослар, электронасос агрегатлари ва насос станцияларининг янги истиқболли конструкцияларини;
Заводда, саноатнинг турли тармоқлари етакчи технологик жараёнларидан фойдаланиш йўлга қўйилган, яъни:
- Заводда клейли композициялар билан насосларнинг корпус деталларини таъмирлаш ва қайта тиклаш;
- Флюс қатлами остида эритиш усули билан насосларнинг валлари ва ишчи ғилдиракларини қайта тиклаш;
- Штамппайвандли ишчи ғилдираклари тайёрлаш;
Заводда ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилаётган маҳсулотни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ҳамда иқтисодий, ташкилий, илмий-техник ижодини такомиллаштириш бўйича патент-лицензия ишлари амалга оширилади.
Бугунги кунга келиб саноатга эгалик ва ўз маҳсулотининг соҳиби деб тан олинган 10 дан ортиқ химоя Ёрлиғига эга.
Товар белгиси кўрсатилган 2та гувоҳномага эга бўлиб, унинг биттаси Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган, 9та патент ихтиро учун, биттаси фойдали модель учун.
Заводда, бозор маркетинг изланмаларини, сотув хизматини ўрганиш, ишлаб-чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўз харидорларини топиш, маҳсулотга бўлган талабни шакллантириш бўйича ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида ижобий таъссуротлар шаклланиб, бутун корхона, унинг раҳбарияти, кўпмиллатли меҳнат жамоаси хақида фильмлар ташкил қилиниши натижасида корхонанинг имиджи яратилади.
Кўп йиллар мобайнида жамият ўз маҳсулотини кўплаб кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиб келмоқда:
Иккинчи Тошкент савдо-саноат ярмаркасини ўтказиш ва тайёргарликни олиб боришдаги фаол иштироки учун завод, ярмарка Дипломи билан тақдирланган (1996 йил);
Учинчи Тошкент савдо-саноат ярмаркасини ўтказиш ва тайёргарликни олиб боришдаги фаол иштироки учун, ярмарка Дипломи билан тақдирланган хамда етакчи технологияларни жорий қилиш бўйича Тошкентнинг ўнта энг яхши корхоналар сарасига кирди (1998 йил);
- Тўртинчи Тошкент савдо-саноат ярмаркасида энг яхши экспозиция ва дизайн учун 1 Фахрли диплом билан тақдирланган (2000 йил);
1999 йил март ойида «SUVMASH» АЖ, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деб номланган кўргазмада иштирок этди.
1999 йил август-сентябрь ойларида Сурия Араб Респрубликасининг Дамашқ шаҳрида ўтказилган 46-чи Халқаро кўргазмасида қатнашиб, рақобатбардош, четга чиқариш таҳмин қилинган, замонавий талабларга жавоб берадиган насос агрегатларини намойиш этди.
Корхонанинг сифатли маҳсулотлари, 1999 йил 25 октябрда Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган XXIV Халқаро Конвенцияда дунёнинг кўплаб мамлакатлари ишбилармонлари доирасида, сифат бўйича мутахассислари, дипломатик корпус намояндалари, иқтисодчи, академиклар иштирокида Сифат учун халқаро Олтин юлдуз билан тақдирланган.
2001 йил Франция пойтахти Парижда ўтказилган XVIII Халқаро Конвенцияда ҳайъат аъзолари томонидан корхона маҳсулотларига юқори баҳо берилиб, Сифат учун Халқаро Платина юлдузига лойиқ кўрилди (INTERNATIONAL PLATINUM STAR FOR QUALITY).
«SUVMASH» АЖ Глобал шерикчилик Клуби, BID Саралаш Қўмитаси аъзоси, бу эса ўз навбатида ССIOO нормаларини бажарувчи корхоналарни танлашда иштирок этишда ва уларни Халқаро совринлар олиш учун тақдим этишга имкон беради.
Бизнес намояндаларининг дунё миқёсидаги форумларида қатнашиб, халқаро совринларни қўлга киритиши нафақат «SUVMASH» АЖ нинг тарихидаги улкан қадами, балки мустақил Ўзбекистонимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ривожланиши самарасини тан олганлигини кўрсатади.
Ушбу мукофот корхона жамоасидан, илғор технологиялар жорий қилиш, янги насос маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва ишлаб чиқаришни такомиллаштириш суръатини жадаллаштиришни талаб этади.
ISO 9001 халқаро стандартига биноан Сифат менежменти тизими корхонада фаолият юритмоқда. Насос маҳсулотларини йиғиш технологик жараёнининг барча босқичлари ТНБ (ОТК) томонидан назорат қилинади. Германиянинг Ганновер шаҳридаги "TUVNORD" Халқаро ташкилоти корхона ISO 9001-2000 талабларини бажарганлигини тасдиқлаб, Сифат сертификатини берган.
Заводнинг олтин фонди ҳисобланган ходимлар – заводнинг билимдон рахбарлари, чуқур билимга эга мутахассислари, юқорималакали токарлар, фрезерловчилар, моделчилар, чилангар-асбобсозлар, чилангар-йиғувчилар ва бошқалар. Заводнинг ривожланишида уларнинг ҳиссаси салмоқлидир, бугунги кунда 46 йил давомида эришилган тажрибалари сафини фақат яхши томондан, ютуқлар билан купайтириш мақсадида барча тажриба ва билимларини ёш авлодларимизга ўргатиб келмоқдалар.
Ўтган вақтлар мобайнида жамиятнинг директори лавозимида ишлаганлар:
- Банных Виктор Андреевич 01.02.1971 - 05.03.1975 йиллар.
- Алимов Файзулла Хайруллаевич 05.03.1975 - 05.01.1978 йиллар.
- Зорин Борис Федорович 06.01.1978 - 03.09.1980 йиллар.
- Пророков Игорь Александрович 03.10.1980 - 21.12.1985 йиллар.
- Алдамжаров Жанузак Махатович 14.03.1986 - 25.01.1990 йиллар.
- Пророков Игорь Александрович 25.01.1990 - 10.08.2010 йиллар.
- Гололенков Олег Владимирович 10.08.2010 - 30.06.2016 йиллар.
- Сувонов Шахриддин Абдимуротович 01.07.2016 - 18.11.2016 йиллар.
- Джурабеков Алишер Исмаилович 23.12.2016й.дан хозирги вақтгача.
«SUVMASH» АЖ – юксак тажрибали ва йиллар давомида эришган анъаналарга бой кўпмиллатли жамоа ҳисобланиб, ўз пенсионерларини, уруш ва меҳнат фахрийлари, кўп болали оилаларни ёддан чиқармаган ҳолда ўз ёрдамини аямайди.
Ишлаш шароитларини яхшилашга, ўқиш ва дам олишни ташкил қилишга, ижтимоий инфраструктурани такомиллаштиришга катта эътибор қаратади. Бизнинг жамоамиз «НАВРЎЗ», «МУСТАҚИЛЛИК», «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ», «9 Май – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ», «БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ» каби байрамларни тантанали равишда нишонлайдилар.