«ЭМС” турдаги электронасосли қудуқ агрегати, ўзида марказдан қочирма кўп поғонали насосдан ва вал муфта билан қаттиқ боғланувчи чўктириладиган электродвигателдан ташкил топган насосли агретганни намоён этади. Насос ротори ва электродвигатель ротори резинаметалл подшипникларда айланади. Насос подшипниклари тортиб олинган сув билан хўлланиб турилади. Қудуқдаги сув кўтарадиган қувирлар колонасига илиб қўйилиб, бутунлигича сувга туширилади. Насоснинг асосий қисм материаллари – кулранг чўян, углеродли пўлат, фторопласт, пластик. ЭМС қудуқ насослари ҳеч қачон “қуруқ” ишлаши мумкин эмас – ҳатто қисқа муддатда насосни сувсиз ишлатиш подшипник ва двигатель обмоткасини ишдан чиқишига сабаб бўлади. Электродвигатель тубида таянч подшипник жойлашган бўлиб, у ўзига ўзак юкини қабул қилиб олади. Агрегатнинг насос қисмига киришда ҳимоявий тўрсимон –фильтр ўрнатилган бўлиб, у насосни йирик механик қисмлар тушишидан ҳимоялайди. ЧЭДС марказдан қочирма насос электродвигатели сув билан тўлган "беличья клетка" қисқа туташувли ротори ҳамда роторнинг синхронли айланиш частотаси 3000 ай/дақ. билан жиҳозланган. Электродвигателни совутиш, тортиб олинаётган сув билан амалга оширилади. Агрегат 380В уч фазали тармоққа уланади, 50 Гц автоматик бошқарув станцияси ва Аскад ҳимояси орқали электродвигателни штатсиз режимда ишлашдан ҳимоялайди.