МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

"SUVMASH"  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

1. "SUVMASH" АЖнинг 2024 йил якунлари бўйича Миллий бухгалтерлик ҳисоботлари стандартларида тайёрланган молиявий ҳисоботини, Миллий аудит стандартлари талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш.

2. "SUVMASH" АЖнинг 2024 йил якунлари бўйича Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларида тайёрланган молиявий ҳисоботини, Халқаро аудит стандартлари талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш.

3. "SUVMASH" АЖнинг 2024 йил якунлари бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК), самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК)  бажарилишини ва бажарилиш фоизларини текшириш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш.

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- аудиторлик текширувлари нархини дастлабки қиймати бўйича танлов талабгорини таклифи;

- аудиторлик фаолияти юргизишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхаси;

- ташкилот тўғрисида маълумотнома;

- аудиторларнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлари нусхалари;

- кафолат полисининг нусхаси.

Танловда қатнашиш учун талабгор қўйидаги талабларга мос келиши лозим:

- Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган, жорий йилда устав фондида 50 фоизгача давлат улуши пакетлари бўлган акциядорлик жамиятларида ташқи аудит ўтказувчилар рўйхатида бўлиши;

- барча хўжалик субъектларида аудиторлик текшируви ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлиши;

- миллий стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни миллий аудит стандартлари талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш малакасига эга бўлиши;

- халқаро стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни халқаро аудит стандартлари талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш малакасига эга бўлиши.

Танлов ғолиби деб жамиятга нарх бўйича, сифат бўйича ва текшириш ўтказиш муддатлари бўйича қўлай шартларни таклиф этган иштирокчи тан олинади.

Танловда қатнашиш талабномалари 2024 йилнинг 10-мартигача қўйидаги манзилларда қабул қилинади:

- электрон манзил: office@suvmash.uz; suvmash@exat.uz; kurbanov@suvmash.uz

- почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100158, Тошкент шаҳари, Бектемир тумани, Хусайн Байқаро кўчаси, 13.

Телефонлар: (+998 71) 295-19-08;

Факс: (+998 71) 295-51-08.

Жамиятнинг расмий веб сайти: www.suvmash.uz

 

"SUVMASH" АЖ Кузатув кенгаши

Boshqa yangiliklar

«SUVMASH» АЖ танлов эълон қилади

14.02.2024

«SUVMASH» АЖ Бош директори лавозимига конкурс эълон қилади.

«SUVMASH» АЖ акциядорлари диққатига!

05.05.2023

«SUVMASH» АЖ акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича йиллик Умумий йиғилиши

”SUVMASH” AJ aksiyadorlari diqqatiga!

03.07.2019

«SUVMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

Разработка сайта: ALT